Янгиликлар

Мадина Мумтоз қайнанаси билан тушган суратини эълон қилди — фото

«Эришган мувафақиятларим сабабчиларидан бири», — дейди актриса

Мадина Мумтоз қайнанаси билан тушган суратини эълон қилди — фото

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз узоқ вақтдан сўнг илк бор қайнанаси билан тушган суратни эълон қилди.

Мадина Мумтоз Истанбулда таълим олишида катта ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган инсон аян қайнанаси эканини таъкидлаган. Шунингдек, эришган мувафақиятлари сабабчиларидан бири ҳам қайнанаси ҳисобланишини айтиб ўтган.

«Истанбулда таълим олишимда энг катта ёрдам берган ва қўллаб-қуватлаган қайнона Ойижоним бўладилар. Кичик фарзандимни энагага ёлғиз қолдирмай ҳамма ишларини ташлаб ўзлари қарадилар. Ўқишимдан чарчаб келганимда овқатингизни еб, озгина дам олинг, деб болага яна қараб ўтирардилар . Ўзлари дард чексаларда операцияларини ўқишим тугагунигача чўздирдилар . Яҳяни семиртириб касал қилмай қараб бердилар. Хуллас эришган мувафақиятларим сабабчиларидан бири. Орамизда минглаб километрлар бўлсада қабимиз, ақлимиз сиз билан. Яқин кунларда насиб яна кўришамиз», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Madina Mumtoz (@madinamumtoz)

Эслатиб ўтамиз, Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида эри совға қилган «Malibu» машинасини сотаётганини маълум қилганди. Мадина Мумтознинг сўзларига кўра, машинанинг ҳолати идеал. Автомобиль 15 500 километр юрган. Нархи эса 29 300 доллар деб белгиланган. Актрисага автомашинани бир ярим йил олдин эри олиб берган. Шу вақт ичида 3 ой ичида у ҳайдалмаган.

«Ҳурматли, кузатувчилар, бугунги кунимиз давом этмоқда. Мен сизларга бир нарсани айтмоқчи эдим. Мен ўзимнинг оқ рангли ‘Malibu Turbo Premier’ машинамни сотаяпман. Атиги 1 ярим йил ҳайдадим. Унинг ҳам 3 ойи ҳайдалмасдан турди. Машинанинг ҳолати идеал. 15 500 километр юрган. Автомат», — дейди Мадина Мумтоз.