Янгиликлар

Лола Ўзбекистонга қачон қайтишини маълум қилди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Лола Ўзбекистонга қачон қайтишини маълум қилди — фото

Хонанда, актриса Лола Instagram саҳифасида Ўзбекистонга қачон қайтишини маълум қилди.

Лола ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири Ўзбекистонга қачон қайтиши ҳақида савол берган. Хонанда эса май ойида қайтишини айтган.

«Май ойида қайтаман», — деб ёзади у.

Аввалроқ Лола қачон қўшиқ куйлашни бошлашини маълум қилганди.

У ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида обуначилар билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири ижодни қачон бошлаши ҳақида савол берган. Хонанда шу устида ишлаётганини ва келаси йил янги қўшиқ чиқаришини айтди. Шунингдек, Лола буни ўтказиб юбормасликни таъкидлаган.

«Кейинги йил. Мен бу бўйича ишлаяпман. Сизлар буни ўтказиб юборманг», — дейди у.

Шунингдек, хонанда карьера оиладан устунлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди.

Лола Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга карьера ёки оила муҳимлиги ҳақидаги саволни берган. Хонанда ҳамма нарсада мувозанат бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Ҳамма нарса мувозанатда бўлиши керак», — деб ёзади Лола.

Лола ота-онаси қандай танишганини айтганди.

Лола ота-онасининг архив суратини Instagram саҳифасига жойлаб, остига уларнинг танишгани ҳақида ёзиб қолдирган. Хонанданинг сўзларига кўра, отаси клублардан бирида DJ бўлиб ишлаган. Онаси эса ўша жойга дугоналари билан борган. Улар шу клубда танишган.

«Отам ўша пайтлар ‘Зарафшон’ мода клубларидан бирида DJ бўлиб ишлаган. Онам ва унинг дугонаси қандайдир зиёфатга келган. Улар ўша ерда учрашган», — дейди хонанда.