Янгиликлар

Лола ота-онаси қандай танишганини айтди — фото

Шунингдек, уларнинг илк учрашувидаги суратни эълон қилди

Лола ота-онаси қандай танишганини айтди — фото

Хонанда, актриса Лола Йўлдошева отаси Равшан Йўлдошев ҳамда онасининг қандай танишгани ҳақида айтиб берди.

Лола ота-онасининг архив суратини Instagram саҳифасига жойлаб, остига уларнинг танишгани ҳақида ёзиб қолдирган. Хонанданинг сўзларига кўра, отаси клублардан бирида DJ бўлиб ишлаган. Онаси эса ўша жойга дугоналари билан борган. Улар шу клубда танишган.

«Отам ўша пайтлар ‘Зарафшон’ мода клубларидан бирида DJ бўлиб ишлаган. Онам ва унинг дугонаси қандайдир зиёфатга келган. Улар ўша ерда учрашган», — дейди хонанда.

Аввалроқ Лола турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапириб берганди.

Унинг сўзларига кўра 17 ёшлигида ҳозирги эри билан гаплашиб юрган. Улар янги йил байрами билан бир бирини табриклаган. Таъкидлашича, Лола бу қўнғироқни жуда узоқ кутган бўлган.

Шунингдек, хонанда ҳаётидаги энг ёмон кун отасининг ўлими эканини айтганди.

Лола ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари орасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини сўраган. Хонанда эса бу 2020 йилнинг 30 март куни эканини таъкидлаган. Бу кунда эса унинг отаси Равшан Йўлдошев вафот этган.

Лола Йўлдошева 22 март куни аввал ҳеч қаерда эълон қилмаган суратларини намойиш қилганди.

Хонанда кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. У жавоблар бериш давомида суратларини ҳам жойлаган. Мухлисларидан бири ундан оиласи, шунингдек, қонида Хиваликлар қони борлиги ҳақида сўраган. Лола отаси Хоразмда туғилганини ва ҳар доим бундан ғурурланганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, у болалик даврларига қайтиб қолишни хоҳлашини қайд этган. Кузатувчиларидан бири унга Хуррам султонга ўхшашини айтган, Лола эса онасига ўхшашини таъкидлаган.