Янгиликлар

Liil Ҳуррамов илк бор Азода билан муносабатларига аниқлик киритди — видео

Уларнинг тўйи бўлиши айтилган эди

Liil Ҳуррамов илк бор Азода билан муносабатларига аниқлик киритди — видео

Инстаблогер Озод Ҳуррамов илк бор дўсти Азодага уйланаётгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди.

Блогерлар ўз саҳифасига тўйи бўлаётганига ишора тарзда фото жойдаганди. Шундан сўнг ФҲДЁдан ўтгани акс этган фотоларни эълон қилган. Лекин шу кунга қадар бирор марта бунга изоҳ бермаган. Озод Ҳуррамов 3 апрель куни ўз саҳифасида мазкур миш-мишларга изоҳ берди. Унга кўра бу ёлғон, уларнинг тўйи бўлмайди. Мазкур видео остига Азода ҳам изоҳ қолдириб, буни тасдиқлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Озод Ҳуррамов ўзининг яқин дўсти Азода билан турмуш қураётганига ишора қилганди.

Озод Ҳуррамов 25 март, жума куни машинада оқ кўйлак кийган қизнинг қўлидан тутиб тургани акс этган фотони жойлаган. Унинг дўсти Азода ҳам худди шу фотони жойлаган. У, шунингдек, гўзаллик салонида тушган суратини ҳам жойлаган. Лекин ҳар иккиси ҳам бунга изоҳ бермаган.

Аввалроқ инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирганди.

Шунингдек, тиктокер Озод Ҳуррамов ҳозирда кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берганди.

Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтди.

«Севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш, ойда, йилда бир эмас. Мен севган инсон бўлиши мумкин, лекин мени севмаса нима қиламан яна қайта-қайта севиб. Ундан кўра ўзимни ҳар куни севай. Йўқ, севган инсоним йўқ», — дейди Озод Ҳуррамов.