Янгиликлар

Кутилмаган ҳолат: Туркиянинг энг кўп муваффаққиятга эришган актрисаси кимлиги маълум қилинди — фото

Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилган

Кутилмаган ҳолат: Туркиянинг энг кўп муваффаққиятга эришган актрисаси кимлиги маълум қилинди — фото

Туркиянинг маҳаллий оммавий ахборот воситалари энг кўп муваффаққиятга эришган турк актрисаси ким эканини маълум қилди.

Ушбу рейтинг ғолибини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди. Сўровнома Истанбул, Анқара ва Измир аҳолиси ўртасида олинган ва овоз берувчиларнинг ёши 18 ёшдан 48 ёшгача бўлган. Натижаларга кўра биринчи ўринни Айча Айшин Туран эгаллаган. Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу натижани кутилмаган натижа бўлганини айтган.

Уларнинг айримлари аслида бу ўринда Ҳанде Эрчел бўлишини, бошқалари эса Туркияда Ҳандедан ҳам бошқа актрисалар борлигига ишонишини таъкидлаган. Ҳанде Эрчел рейтингда икккинчи, Буржу Ўзберк эса учинчи ўринни эгаллаган. Бироқ сўровномага Фахрие Эвжен ва Буржу Бирижик каби актиралар киритилмаган, чунки уларнинг аллақачон турк кино оламининг олтин фондига кириб бўлгани таъкидланган.

Айча Айшин Туран

Маълумот учун, актриса Айча Айшин Туран 1992 йилда Туркиянинг Синоп шаҳрида туғилган. У «Қора гул» телесериалидан кейин катта муваффаққиятга эришган. Актриса кўпинча Алп Наврўз билан портнёр сифатида ишлайди. Унинг ижросидаги «Ширин ва Хавфли» кинофильми ва «Қора гул», «Алтинсойлар», «Қушларга боқ» сериаллари томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Аввалроқ Турк актрисалари орасида кимнинг макияжи энг яхши экани аниқланган эди.

Ҳанде Эрчелдан Фахрие Эвженгача: Турк актрисалари орасида кимнинг макияжи энг яхши экани аниқланди — видеоСўровнома натижаларига кўра, биринчи ўринни машҳур турк актрисаси Фахрие Эвжен эгаллаган. Иштирокчилар актрисанинг тўй учун қилган макияжини турк актрисалари орасида энг яхши макияж деб топган.

Иккинчи ўринни эса актриса ва модель Бергузар Корел эгаллади. Бергузар Корел ўзининг табиий усулда қиладиган макияжи билан кўплаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган. Кейинги ўринни актриса Ҳанде Эрчел эгаллаган. Иштирокчилар у ўзининг макияжини ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши ярата олади деб баҳолаган. Тўртинчи ўринни модель Дилан Чичек ва бешинчи ўрнинни хонанда Бюлент Эрсой эгаллаган.

Иштирокчилар буларнинг орасидан Бюлент Эрсойнинг макияжини ушбу рўйхатга муносиб эмаслиги ҳақида фикр билдирган.