Янгиликлар

Керем Бюрсин ижодидаги мухлисларни йиғлатган саҳна эълон қилинди — видео

Буни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилган

Керем Бюрсин ижодидаги мухлисларни йиғлатган саҳна эълон қилинди — видео

«Эшигимни сен қоқ» сериали орқали машҳурликка эришган туркиялик актёр Керем Бюрсин ижодида мухлисларни йиғлатган саҳна қайси экани маълум бўлди.

Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди, натижаларга кўра актёр ижросидаги энг яхши ва кўплаб мухлисларни йиғлатган драматик саҳна «Қуёшни кутиш» телесериалидан олинган кадрлар деб эълон қилинди. Кўпчилик бу кадрларни кўрганда кўзига ёш келиши ҳақида ёзган.

Унинг ижросидаги бу саҳна «Эшигимни сен қоқ» сериали каби муваффаққиятли бўлмаган, бироқ кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. Томошабинларнинг айтишича, айнан шу сериалдаги ижроси Керемнинг истеъдодини максимал даражада очиб берган.

Аввалроқ Керем Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилган эди.

Карим Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилди

Жуфтлик 2021 йилнинг баҳорида тўйини ўтказиши ҳақида оммага маълум қилган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уларнинг ажралиб кетгани ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида Ҳанде Эрчел билан муносабатлари ва нима учун унга уйланмагани ҳақида гапирди. Унинг Ҳанде Эрчел билан турмуш қуриши учун ҳали узоқ вақт борлигини, Ҳанде Эрчелнинг феъл-атвори актёрга тўғри келмагани сабаб унга уйланмаслигини, ҳозир уйланиш ҳақида умуман ўйламаётганини маълум қилган.

«Ҳанде билан бундай муносабатда бўлишимга анча вақт керак. Ҳозирча уйланиш ҳақида режаларим йўқ. Унинг феъл атвори менга тўғри келмайди, умуман олганда ҳозир уйланиш ҳақида ўйлаётганин йўқ», — дейди Карим Бюрсин.

Маълумот ўрнида, Карим Бюрсин «Эшигимни сен қоқ» сериалида Ҳанде Эрчел билан бирга роль ижро этган ва шу сабаб дунёнинг 85 та мамлакатида машҳурликка эришган. Улар муносабатлари ҳақида сериал премьерасидан сўнг маълум қилган эди.