Карим Бюрсин нима сабабдан Ҳанде Эрчелга уйланмаганини маълум қилди
Жуфтлик дунёнинг 85 мамлакатида «Эшигимни сен қоқ» сериали орқали машҳурликка эришган
Таниқли турк актёри Карем Бюрсин Ҳанде Эрчел билан муносабатлари тугагани ва нима нима сабабдан унга уйланмаганини маълум қилди.
Жуфтлик 2021 йилнинг баҳорида тўйини ўтказиши ҳақида оммага маълум қилган эди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уларнинг ажралиб кетгани ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида Ҳанде Эрчел билан муносабатлари ва нима учун унга уйланмагани ҳақида гапирди. Унинг Ҳанде Эрчел билан турмуш қуриши учун ҳали узоқ вақт борлигини, Ҳанде Эрчелнинг феъл-атвори актёрга тўғри келмагани сабаб унга уйланмаслигини, ҳозир уйланиш ҳақида умуман ўйламаётганини маълум қилган.
«Ҳанде билан бундай муносабатда бўлишимга анча вақт керак. Ҳозирча уйланиш ҳақида режаларим йўқ. Унинг феъл атвори менга тўғри келмайди, умуман олганда ҳозир уйланиш ҳақида ўйлаётганин йўқ», — дейди Карим Бюрсин.
Маълумот ўрнида, Карим Бюрсин «Эшигимни сен қоқ» сериалида Ҳанде Эрчел билан бирга роль ижро этган ва шу сабаб дунёнинг 85 та мамлакатида машҳурликка эришган. Улар муносабатлари ҳақида сериал премьерасидан сўнг маълум қилган эди.
Аввалроқ Ҳанде Эрчел Карим Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритгани ҳақида хабар берилган эди.




