Янгиликлар

Канье Уэст актриса Жулия Фокс билан ажрашгани маълум бўлди

Уларнинг муносабатлари бир ой давом этган

Канье Уэст актриса Жулия Фокс билан ажрашгани маълум бўлди

Америкалик рэпер, миллиардер, продюссер ва композитор Канье Уэст таниқли актриса Жулия Фокс билан ажрашгани эълон қилинди.

Канье Уэст Ким Кардашьян билан ажрашганидан кейин актриса Жулия Фокс билан учрашаётгани маълум бўлган эди, бироқ у бу актриса билан ҳам ажрашди. Маълум бўлишича уларнинг муносабатлари бир ой давом этган. Жулия Фокснинг яқин дўсти жуфтликнинг дўст бўлиб қолганини, Фокснинг бу ҳолатдан хафа бўлмаганини ва Канье билан муносабатлари актрисани янада машҳур қилганини айтган.

«Жулия ва Канье дўст ва ҳамкасб бўлиб қолади, лекин энди улар бирга эмас. Фокс ажралишдан хафа бўлмади ва юлдузнинг севгиси унинг машҳурлигини оширди», — дейди актрисанинг дўсти.

Aниқланмаган маълумотларга кўра Канье Уэст Фокс билан ажрашганидан кейин Instagram’даги модель Чейни Жонс билан учраша бошлаган.

Маълумот учун Канье Уэст 1977 йилда АҚШнинг Жоржия штатида туғилган. Рэпернинг умумий бойлиги 1,8 миллиард долларга баҳоланган. У 2014 йилда Ким Кардашян билан турмуш қурган ва муносабатларда муроса қила олмаган жуфтлик 2022 йилнинг январь ойида ажрашганини маълум қилди.