Янгиликлар

Юлдуз Усмонованинг санъатдаги рақобатчиси ким?

Хонанда мазкур саволга жавоб берди

Юлдуз Усмонованинг санъатдаги рақобатчиси ким?

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Zamon.uz» интернет нашрига берган интервьюсида ўзбек шоу-бизнесидаги қайси санъаткорни ўзига рақобатчи деб билишини айтди.

Хонанда санъатда рақобатчи дейдиган одам қолмаганини таъкидлади. Юлдуз Усмонованинг сўзларига кўра, ҳамманинг ўлчови тўй бўлиб қолган.

«Санъатда рақобатчи дейдиган одам қолмади. Минг афсус бўлсинки, ҳамманинг ўлчови тўйлар бўлиб қолди. Менга битта айтинг. Ўша тарафга назар ташлаб қўяй. Рақобат бормикан? Нега санъаткорлар телевидениега чиқиб, ‘Мен битта нарсани иккинчи марта киймайман’, деб мақтаняпти? Нега ‘Бу қўшиқни бу йил ижро этдим. Янаги йилга ёнига қўшиб айтаман’, демайди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова 2000 долларга битта кўйлак олганини айтганди. Хонанда санъаткор бошқалардан ажралиб туриши кераклигини таъкидлаган.