Янгиликлар

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевани калтаклади — видео

Бу фильм суратга олиш жараёнида бўлган

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевани калтаклади — видео

Актёр Йигитали Мамажонов рафиқаси Муқаддас Саъдуллаевани роли сабаб калтаклашга мажбур бўлди.

Улар янги фильмда эр-хотин ролини ижро этмоқда. Мазкур роль сабаб Йигитали хотинини калтаклашга мажбур бўлади. эжиссор ёрдамчиси актёрни шаштидан қайтармоқчи бўлди. Шу вақт актёр роль шундай эканини тушунтирган. Муқаддас Саъдуллаева эса кулиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи, актриса Муқаддас Саъдуллаевага машина совға қилган эди.

Бу ҳақда улар Instagram саҳифасида маълум қилган. Йигитали Муқаддасга қизил рангли «Hyundai Elantra» машинасини олиб берган. Ҳозирда машинанинг ўртача нархи 210-250 миллион сўмни ташкил этади.

Муқаддас Саъдуллаева хурсандчилигининг чеки йўқлигини таъкидлади. У орзулари рўёбга чиқаётганини ҳам айтди.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов уларнинг хурсандчилигига шерик бўлган барча обуначисига ўзиникидан ҳам зиёдасини тилади.

«Менинг сабрли, меҳрибон жуфти ҳалолим, Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин. Хурсандчилигимизга шерик бўлган барча обуначиларимизга ва қадрдонларимизга бундан ҳам зиёдасини ато этсин. Яратган эгам Ар-Роҳман», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.