Янгиликлар

Иззат Шукуров онасининг туғилган кунида унга кутилмаган сюрприз қилди — видео

Хонанданинг онаси 3 май куни туғилган

Иззат Шукуров онасининг туғилган кунида унга кутилмаган сюрприз қилди — видео

Хонанда Иззат Шукуров онасининг туғилган кунида унга кутилмаган сюрприз қилди.

У онани ўз ҳовлисида қўшиқ айтиб табриклаган. Хонанда барча яқинлари ва қариндошларини ҳам ҳовлисига йиғган. Ундан кейин хонанда Музаффар Абдуазимов қўшиқ куйлаган. Иззат Шукуров ўзи куйлаган қўшиқ учун Мирзабек Холмедовга миннатдорчилик билдирган.

«Қўшиқ учун устоз Мирзабек Холмедовга алоҳида катта рахмат. Албатта яқинларимизга ёнимизда бўлган оила азоларим ва дўстларимизга катта ташаккур», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Инстаблогер Озод Ҳуррамов 16 апрель онасининг туғилган кунида унга сюрприз қилганди. Актёр онасига совға қилиб узоқ вақтдан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келган. Улар бошқа шаҳарда яшаган. Шунингдек, инстаблогер онажон деб ёзилган ёзув ва мусиқа остида онасини табриклаган. Озод Ҳуррамов онаси ҳам у учун сюрприз қилганини айтди. Унинг онаси туғилган кунида ҳижобга кирди.

«16 апрель онамнинг туғилган куни. Мен онамга сюрприз қиламан десам, менга сюрприз қилибди. Бугун онам бошига рўмол ўрабди. Мен онам учун анча йиллардан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келдим. Улар бошқа шаҳарда яшарди. Барчанинг онасининг умри узоқ бўлсин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Аввалроқ Иззат Шукуров илк бор бўлажак рафиқасини кўрсатганди. У бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўраган. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Шунингдек, хонанда рафиқасининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилганди. Хонанда унга қўлини узатган. Қиз ҳам унга қўлини берган. Кейинроқ эса қизнинг қўли узук тақилган ҳолда турганини кўриш мумкин. Иззат Шукуров бўлажак аёлининг қўлини мусиқа садолари остида ва ҳашамтли қилиб безатилган жойда сўраган. Шунингдек, хонанда шу ерда фотосессия ҳам қилган.