Медиа

Иззат Шукуров рафиқасининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилди — видео

Хонанда хотинининг юзини сир тутишни маъқул кўрган

Иззат Шукуров рафиқасининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилди — видео

Хонанда Иззат Шукуров бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда унга қўлини узатган. Қиз ҳам унга қўлини берган. Кейинроқ эса қизнинг қўли узук тақилган ҳолда турганини кўриш мумкин. Иззат Шукуров бўлажак аёлининг қўлини мусиқа садолари остида ва ҳашамтли қилиб безатилган жойда сўраган. Шунингдек, хонанда шу ерда фотосессия ҳам қилган.

Аввалроқ Иззат Шукуров илк бор бўлажак рафиқасини кўрсатганди. У бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўраган. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Аввалроқ Иззат Шукуров уйига совчилар келганини айтганди. Иззат Шукуровнинг сўзларига кўра, уйига совчилар кўп келган. Хонанда кўплаб аёллар қизини кўрсатиш учун келганини айтдгани. Иззат Шукуров баъзида қизларнинг ўзи ҳам ёзишини таъкидлаган.

Хонанда қандай қизга уйланишини ҳам айтганди. Унинг сўзларига кўра, онасига ўхшаган солиҳа қизга уйланади. Хонанда бўлажак турмуш ўртоғи чиройли, яхши, 4 суннатга мувофиқ бўлиши кераклигини айтган. Иззат Шукуров келажакдаги рафиқаси уни кузатиб турган бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.