Янгиликлар

Иззат Шукуров илк бор бўлажак рафиқасини кўрсатди — фото

Хонанда бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўраган

Иззат Шукуров илк бор бўлажак рафиқасини кўрсатди — фото

Хонанда Иззат Шукуров Instagram саҳифасида уйланаётганини маълум қилди.

У бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўраган. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Аввалроқ Иззат Шукуров уйига совчилар келганини айтганди. Иззат Шукуровнинг сўзларига кўра, уйига совчилар кўп келган. Хонанда кўплаб аёллар қизини кўрсатиш учун келганини айтдгани. Иззат Шукуров баъзида қизларнинг ўзи ҳам ёзишини таъкидлаган.

Хонанда қандай қизга уйланишини ҳам айтганди. Унинг сўзларига кўра, онасига ўхшаган солиҳа қизга уйланади. Хонанда бўлажак турмуш ўртоғи чиройли, яхши, 4 суннатга мувофиқ бўлиши кераклигини айтган. Иззат Шукуров келажакдаги рафиқаси уни кузатиб турган бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.