Янгиликлар

Озод Ҳуррамовнинг онаси ўз туғилган кунида ҳижобга кирди — видео

Актёр унга ўзгача совға берди

Озод Ҳуррамовнинг онаси ўз туғилган кунида ҳижобга кирди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамовнинг онаси ўз туғилган кунида ҳижобга кирди.

Актёр онасига совға қилиб узоқ вақтдан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келган. Улар бошқа шаҳарда яшаган. Шунингдек, инстаблогер онажон деб ёзилган ёзув ва мусиқа остида онасини табриклаган. Озод Ҳуррамов она ҳам у учун сюрприз қилганини айтди. Унинг онаси туғилган кунида ҳижобга кирди.

«16 апрель онамнинг туғилган куни. Мен онамга сюрприз қиламан десам, менга сюрприз қилибди. Бугун онам бошига рўмол ўрабди. Мен онам учун анча йиллардан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келдим. Улар бошқа шаҳарда яшарди. Барчанинг онасининг умри узоқ бўлсин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Аввалроқ Дилшод Назаров онасига ҳовли совға қилганди. Дилшод Назаровнинг сўзларига кўра, ҳовлида яшаш онасининг катта орзуларидан бири бўлган. Шу сабабли ҳам блогер байрам учун айнан ҳовли совға қилишни ҳохлаган.

Дилфуза Исмоиловага эса фарзандлари туғилган кунида Туркия саёҳатига чипта совға қилган. Хонанда совға учун фарзандларини дуо қилди ва пули кўпайиб кетишини сўради. Шунингдек, актриса ўзининг пули фарзандларининг пулидан ҳам кўп бўлишини ният қилди.

Азамат Ахроров эса отасининг туғилган кунида унга машина ҳадя қилганди. У отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилганди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини айтди. Азамат Ахроров доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлаган. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Azamat Axrorov (@azamat_axrorov)