Янгиликлар

Қизми ёки ўғил: Мадина Ниғматуллаева илк бор она бўлди

Бу ҳақда актриса ўз саҳифасида маълум қилди

Қизми ёки ўғил: Мадина Ниғматуллаева илк бор она бўлди

Актриса, журналист, бошловчи Мадина Ниғматуллаева илк бор она бўлди.

Мадина Ниғматуллаева бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Актриса 8 апрель, жума куни қиз фарзанд дунёга келтирди. Шунингдек, унинг умр йўлдоши Маҳмуд Турсунов ҳам бу ҳақда маълум қилиб, «хуш келибсан, маликам», дея ёзиб қолдирган. Уларни кўплаб санъат вакиллари фарзанд билан табриклаган.


Маълумот учун, Мадина Ниғматуллаева ва Маҳмуд Турсунов «Омонат» сериалида партнёр бўлиб ишлаган. Уларнинг тўйи 2021 йилнинг 8 апрель куни бўлиб ўтган. Никоҳ кечаси пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўтказилган. Тантанага кўплаб таниқли бошловчи, актёр, актриса ва хонандалар ташриф буюрган. Никоҳ оқшомида Рихситилла Абдуллаев бошловчилик қилган.

Актрисанинг тўйидаги имижини стилист Комолиддин Низомов яратган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Komoliddin Nizomov (@komoliddinnizomov)