Янгиликлар

«Иссиқда ҳам гуллар сўлимаган». Ситора Олимжонова онасининг қабрини зиёрат қилди — видео

Актриса оналар у дунёда ҳам фарзандини қўллаб туришини айтди

«Иссиқда ҳам гуллар сўлимаган». Ситора Олимжонова онасининг қабрини зиёрат қилди — видео

Хонанда, актриса Ситора Олимжонова онасининг қабрини зиёрат қилди.

Ситора Олимжонованинг сўзларига кўра, оналар вафотидан кейин ҳам фарзандини қўллаб-қувватлайди. Актриса онаси атиргулларни жуда яхши кўрганини таъкидлади. Унинг қабридаги атиргуллар эса ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, сўлиб қолмасдан очилиб турибди.

«Оналар бу дунёда бўлмаса ҳам, фарзандини у дунёдан туриб қўллаб-қувватлар экан. Онам атиргулларни жуда яхши кўрарди. Ҳовлимизда ҳар доим жуда ҳам кўп атиргуллар бўларди. Шундай иссиқ ҳавода ҳам атиргуллар сўлиб қолмасдан очилиб турибди. Бу мўъжиза», — деб ёзади Ситора Олимжонова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Олимжонова эри билан ажрашганини маълум қилганди.

Актриса ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғини кўрсатишини сўраган. Ситора Олимжонова эса яна қайта турмушга чиқса, кўрсатишини таъкидлаган.

«Кун келиб яна қайта турмушга чиққанимда балки кўрсатарман. Шу жойда бу мавзуни ёпамиз», — дейди Ситора Олимжонова.

Шунингдек, Улуғбек Қодиров Ситора Олимжонова билан бирга роль ижро этгани маълум бўлганди. Улар Руслан Мирзаев продюсерлигидаги «Юр муҳаббат» сериалида биргаликда суратга тушмоқда. Актриса Улуғбек Қодиров билан суҳбатидан кичик лавҳани жойлаган.

«Бугун озгина кадр орти билан бўлишамиз», — дейди актриса.

Аввалроқ Ситора Алимжонова янги сурати билан мухлисларини ҳайратга солганди. У Эски шаҳарда суратга тушган. Ушбу пост остида унга кўплаб ижобий фикрлар ёзилган. Баъзилар унинг гўзаллиги ҳақида ёзган.

«’Vogue» Эски шаҳар 2022», — деб ёзади Ситора Олимжонова пости остига.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ситора Алимжанова (@sitora_alimjanova)