«Энди ўзига келди». Ситора Алимжонова янги сурати билан мухлисларини ҳайратга солди — фото
Актриса суратларни Instagram саҳифасига жойлаган
Хонанда, актриса Ситора Олимжонова Instagram саҳифасида янги сурат жойлади.
У Эски шаҳарда суратга тушган. Ушбу пост остида унга кўплаб ижобий фикрлар ёзилган. Баъзилар унинг гўзаллиги ҳақида ёзган.
«’Vogue» Эски шаҳар 2022», — деб ёзади Ситора Олимжонова пости остига.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ Ситора Фармонова эри билан ажрашганини маълум қилганди. Актриса ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғини кўрсатишини сўраган. Ситора Олимжонова эса яна қайта турмушга чиқса, кўрсатишини таъкидлаган.
«Кун келиб яна қайта турмушга чиққанимда балки кўрсатарман. Шу жойда бу мавзуни ёпамиз», — дейди Ситора Олимжонова.

Шунингдек, актриса Улуғбек Қодиров билан бирга сериалда тушаётгани маълум бўлганди. Улар Руслан Мирзаев продюсерлигидаги «Юр муҳаббат» сериалида биргаликда суратга тушмоқда. Актриса Улуғбек Қодиров билан суҳбатидан кичик лавҳани жойлаган.
«Бугун озгина кадр орти билан бўлишамиз», — дейди актриса.




