Янгиликлар

Ситора Олимжонова эри билан ажрашганини маълум қилди — фото

Шу кунгача актриса бу ҳақда гапирмаган

Ситора Олимжонова эри билан ажрашганини маълум қилди — фото

Маҳоратли актриса Ситора Олимжонова турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилди.

Актриса ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғини кўрсатишини сўраган. Ситора Олимжонова эса яна қайта турмушга чиқса, кўрсатишини таъкидлаган.

«Кун келиб яна қайта турмушга чиққанимда балки кўрсатарман. Шу жойда бу мавзуни ёпамиз», — дейди Ситора Олимжонова.

Ситора Олимжонова 2017 йил 8 август куни Таиланднинг Пхукет оролидаги «Le MERIDIEN Phuket Beach Resort» меҳмонхонасида севган инсонига турмушга чиққан эди. Актриса ҳомиладорлик вақтида эри билан ажрашганини тан олмаган эди, у оилада уриш, жанжал бўлиб туришини, эрининг ғамхўрлигини ҳурмат қилишини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Олимжоновага Instagram саҳифасидаги обуначиси турмуш қуриш таклифини берганди.

Ситора Алимжонова обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда бир кузатувчиси ўзи ёш ва келишган эканини айтиб, унга турмуш қуриш таклифини берган. Актриса унга бугун турмуш қуриш учун кеч бўлганини айтди.

«Менимча, бугун жуда кеч. Эҳтимол эртага», деб ёзади Ситора Алимжонова.