Янгиликлар

Имрон ижодидаги энг қиммат клип қайси эканини айтди — видео

Хонанда «Кўрмасам бўлмас» номли илк flash-disk альбоми тақдимотини ўтказди

Имрон ижодидаги энг қиммат клип қайси эканини айтди — видео

Хонанда Имрон «Кўрмасам бўлмас» номли илк flash-disk альбоми тақдимотида ижодидаги энг қиммат клип қайси эканини айтди. Бу ҳақда тақдимотда иштирок этган «Shoubiz.uz» нашри мухбири маълум қилди.

Тақдимот маросимига «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби, актёр, телебошловчи Рихситилла Абдуллаев ва Ферузабону бошловчилик қилди. Хонанда тақдимот маросимини «Кўрмасам бўлмас» номли мусиқий ижроси билан бошлаб берди. Анжуманда таниқли продюссер Икром Али, режиссёр Рустам Сагдиев, актриса Дурдона Қурбонова ва журналист, блогерлар иштирок этди.

Анжуман давомида хонанданинг ижодига алоқадор ижодкорлар сўзга чиқди ва хонандани тақдимот маросими билан табриклади. Шу билан биргаликда, ижодкорлар Имроннинг «Кўрмасам бўлмас» ва «Ёмон қиз» таронасининг яралиш тарихи ҳақида гапирди. Тадбирда Имрон «Ёмон қиз», «Кўрмасам бўлмас», «Бораверaман» каби тароналарни ижро этди.

Хонанданинг альбомида ижодида хитга айланган 13 та тарона жой эгаллаган. Булар «Кўрмасам бўлмас», «Ишқ», «Девона» «Ҳеч кимга бермай севаман», Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан биргаликда ижро этган «Бухородан куёв қилинг», «Гулим эрта сўнмагин», «Қўқонлик қадрдонларим», «Севмайсан мени», «Дўст», «Бу оқшом», «Мираншоҳ», «Doonya bobine» каби тароналаридир.

Имрон ижодидаги энг қиммат, яъни энг катта маблағ сарфланган клип машҳур турк хонандаси Дилан Татлисес билан ҳамкорликда куйланган «Ёлғиз» таронасига ишланган клип эканини айтди.

«Ижодимдаги энг қиммат клип Истанбулда суратга олинган хонанда Дилан Татлисес билан биргаликда куйлаган дуэтим бўлган. Менимча бу клипга 30 000 доллар, яъни 300 000 000 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди», — дейди хонанда Имрон.

Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига хонанданинг flesh-disk альбоми тақдим этилди.

Маълумот учун Имрон 2022 йилнинг 13-14 февраль кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўз концерт дастурини намойиш этади.

Аввалроқ Дурдона Қурбонова Имрон билан биргаликда дуэт куйлагани айтилган эди.