Соҳир овоз соҳиби, ҳушовоз хонанда Муҳаммадкарим Соипов 8 декабрь, чоршанба куни вафот этди.
Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилди. Хонанда 1963 йил Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган. Муҳаммадкарим Соипов «Аламжон», « Оқ буйра» ва кўплаб қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган.
Шунингдек, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси жамоаси Муҳаммадкарим Соиповнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров, режиссёр ва сценарист Жасур Исҳаков ҳамда дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этгани ҳақида хабар берилганди.




