Янгиликлар

Марям Тиллаева эри бобоси берган зиракни ўғирлаганини айтди — фото

Блогер ўша вақтдаги Амиран билан ёзишмаларини эълон қилди

Марям Тиллаева эри бобоси берган зиракни ўғирлаганини айтди — фото

Ислом Каримовнинг невараси Марьям Тиллаева Instagram саҳифасида эри Амиран бобоси берган зиракни ўғирлаганини айтди.

Марьям Тиллаева эрига ундан ёрдам керак эмаслигини таъкидлаган. Марям Тиллаева ҳозирча оғзини очмаслигини бироқ шундай бўлса, Амиран учун яхши бўлмаслигини айтди. У эридан яхшиликча тақинчоқларини қайтариб беришини сўради.

«Мен унинг гапларини ўқиб чиқдим. Биринчидан, Жимини учрашмадим, у менинг дўстим. Иккинчидан, менга сиздан ёрдам керак эмас. Аммо оғзимни очсам, бу сиз учун яхши бўлмайди. Ҳозирча ҳеч нарса демайман. Шундай экан, яхшиси ўғирлаган тақинчоқларимни қайтариб берганингиз маъқул. Ҳозирча ҳаммаси шу», — деб ёзади у.

Марям Тиллаева ўтмишга эътибор қаратмайди. У ҳаётини давом эттиради ва Амиранни гиёҳвандлик ботқоғида қолишига рухсат беради. Шунингдек, у эридан бобоси берган зиракларни қайтариб беришини сўраган.

«Мен бу ҳақда охирги марта гапиряпман. Мен ўтмишга эътибор қаратмоқчи эмасман. Худо унга ҳукм қилсин. Ҳаётимни давом эттираман ва унинг гиёҳвандлик ботқоғида, аҳмоқона шоу ва эскортлар билан қолишига рухсат бераман. Лекин бобом совға қилган зиракларни ўғирлаш бу одамнинг қандайлигини кўрсатади. У шундай камбағал одам. Хўш, буни ҳамма аллақачон тушунган, мен тушунганимдек», — деб ёзади Марям Тиллаева.

Аввалроқ Марям Тиллаева эри билан тушган беҳаё суратига изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, бу «қасос порноси» деб аталади. Марям Тиллаева анча олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган суратини жойлаштиришни истамаган. Бироқ у эрини севгани боис уни йўқотмаслик учун рози бўлган. Амиран ижтимоий тармоқлар шундай ишлашини айтган.

«Америкада менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш ҳақида қонун бор. Менинг машҳур яланғоч суратим ‘қасос порноси’ деб аталади. Мен ҳеч қачон бундай фотосуратларни жойлаштирмасдим. Мен бунга розилик бермаганман. Аммо сиз ‘севган’ инсонингизни йўқотмаслик, хафа қилмаслик учун ҳар қандай нарсага тайёр бўласиз. Амираннинг айтишича, ижтимоий тармоқлар шундай ишлайди. Мен ҳеч нарсани тушунмаяпман. Бу шов-шув. Мен уни бу борада қўллаб-қувватлашим керак эди», — дейди у.

Бироқ унинг постидан кейин Марямда унга нисбатан қаттиқ нафрат бўлган. Сурати тарқалгандан кейин яқинларининг олдида жуда уялган. Унга ёшлигидан камтарин бўлишга ўргатишган. Аммо ўша сурат отқали ота-онаси билан муносабати бутунлай бузилган.

«Унинг постидан кейин менда қаттиқ нафрат пайдо бўлди. Мени фоҳиша деб аташди, ўлим тилашди, таҳдид қилишди. Бу суратни Ўзбекистонда ҳамма кўрган, яқинларимга, бувиларимга кўрсатган. Бу хатти-ҳаракатдан кейин мен уни тушунмадим, лекин мен уни жуда яхши кўрардим, қўллаб-қувватладим ва шу билан ўзимни ёмонлаштирдим. Оилам, онам, дадам, укам, синглим, бобом олдида уялдим. Мени болалигимдан камтарин бўлишга ўргатишган, мана вазият. Мен ҳайратда қолдим ва буни ҳеч ким ҳеч кимга тушунтира олмайди. Мен Амиранни танлашда давом этдим. Ўша пайтда у бу пост орқали ота-онам билан муносабатларимни бутунлай бузди. Мен уларни тушунаман. У хоҳлаган нарсасига эришди, мени дўстларим ва оиламдан узоқлаштирди. Мен эса ўша пайтда даҳшатли тушкунликка тушиб қолдим ва буни ўзи ҳам тушунмадим. Айтганча, бу менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қиладиган айсбергнинг фақат бир қисми. Ҳозирча ҳаммаси шу», — деб ёзади Марям Тиллаева.

Шунингдек, блогер Instagram саҳифасига ушбу вазият ҳақида видео жойлаган. Унда эри билан ҳали буткул ажрашмаганини айтган. Бироқ Амиран билан ҳеч қандай боғлиқлик томони бўлишини хоҳламайди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mariam Tillyaeva 🕊🫀 (@mashatilly)

Ислом Каримовнинг Америкада яшаётган набираси Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Амиран Сардоров ўзининг Инстаграм саҳифасига турмуш ўртоғи билан ярим-яланғоч ҳолда тушган суратини жойлаган эди. Шундан сўнг 5 август куни у Каримовлар оиласидан узр сўраб чиққан.

Марям Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардоровнинг бирга тушган очиқ сурати кескин муҳокамаларни келтириб чиқарган. Шундан сўнг Амиран Сардоров суратни саҳифасидан ўчириб юборган ва Каримовлар оиласидан узр сўраган.

«Мен хотиним ва унинг оиласидан кечирим сўрамоқчиман. Ҳазил қилмоқчи эдим, лекин муваффақиятсиз чиқди. Яна бир бор ҳурматли Каримовлар оиласидан бундай ноўрин ва ўйламасдан қилган хатти-ҳаракатларим учун узр сўрайман», — деган эди у.

Шунингдек, Марям Тиллаева сурат унга ёққанини, узр сўраш шарт эмаслигини айтиб изоҳ қолдирган.