Режиссёр ва сценарист Жасур Исҳаков вафот этди
У «Ҳақиқий эркаклар ови» фильмининг сценарий муаллифи ҳисобланади
Маҳоратли режиссёр ва ссенарист Жасур Исъҳаков 2 декабрь куни вафот этди.
Бу ҳақда инематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Ижодий фаолияти давомида «Ҳақиқат куни», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар» фильмларида режиссёр, «Балли Камолиддин», «Шок», «Алвидо, ғўр ёшлигим», «Ҳақиқий эркаклар ови» фильмларида сценарий муаллифи сифатида ишлаган.
Шунингдек, Кинематография агентлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.




