Янгиликлар

Севара Назархон қизининг туғилган кунини Лондонда нишонлади — видео

Хонанданинг қизи совғаларидан бирини очган

Севара Назархон қизининг туғилган кунини Лондонда нишонлади — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон қизи Иман Анварнинг туғилган кунини Лондонда нишонлади.

Хонанда Иманнинг совғаларидан бирини очганини кўрсатди. Қутичанинг ичида бир нечта ширинликлар бўлган. Иман Анвар уларнинг устига шам қўйиб, тилак айтиб ўчирган.

Севара Назархон 1976 йил 23 декабрь куни Андижонда туғилган. Ўзбек эстрадасида Севара Назархон номи 1999 йилда кириб келди. Муҳаммад Юсуф шеърига басталанган «Юр муҳаббат» қўшиғи унга омад олиб келди. 2000 йилдаги илк «Кўргим келар» альбомидан жой олган қўшиқлари ҳамон катта аҳамиятга эга.

2001 йил бошидаги «Тушим» ва «Унутгин» қўшиқларига ишланган клиплари ўзининг замонавийлиги билан барчанинг диққатини тортди. 2001 йил 31 август куни Мустақиллик майдонида бўлиб ўтган Истиқлолнинг 10 йиллик тантаналарида Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Улуғимсан Ватаним» қўшиғини ижто этиб, ҳақиқий истеъдодини намоён этди.

Севара Назархон узоқ вақтдан сўнг илк бор ўғли билан тушган суратни эълон қилганди. Хонанданинг ўғли Денгиз 1 март куни 14 ёшга тўлган. Шу муносабат билан Севара Назархон уни табриклаган. Шунингдек, фарзандини жуда яхши кўришини таъкидлаб, у билан тушган суратини жойлаган. 

«Денгиз жоним, баҳорнинг 1 кунида — 1 мартда Туғилган кунингиз билан табриклайман. Тангрига беҳисоб шукрлар айтаман! Сизга ҳаётингиз йўлида бу дунёдаги энг ёрқин дақиқаларни тилайман. Мен сиз билан фахрланаман — сиз доимо менинг юрагимнинг чемпионисиз. Ва мен сизга ишонаман, чунки сизда меҳрибон юрак ва ёрқин ақл бор-Машаллаҳ. Мен сизни севаман ва буни юрагимда ҳар куни миллион марта такрорлайман. Сиз менинг илҳомим ва дунёмсиз камтар ўғлим», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sevara Nazarkhan (@sevara_nazarkhan)

Aввалроқ Севара Назархон Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи Иман Анвар машина бошқараётгани акс этган видео жойлаганди. Видеода Севара Назархон қизига машина бошқаришни ўргатаётганини кўриш мумкин. Хонанда қизи билан инглиз тилида мулоқот қилган. Иман Анвар машинани буришга ҳаракат қилган.

«Ёмонмас. Хавфсиз зонада ҳайдаш курслари. Агар бизни шаҳарда кўрсангиз, эҳтиёт бўлиб ҳаракатланинг», — деб ёзади Севара Назархон.