Янгиликлар

Маҳлиё Асқаралиева Юлдуз Усмонованинг клипида ўйнашга нега рози бўлганини айтди — видео

«Ўзимни мусиқали клипларда тасаввур қилолмайман», дейди актриса

Маҳлиё Асқаралиева Юлдуз Усмонованинг клипида ўйнашга нега рози бўлганини айтди — видео

Актриса Маҳлиё Асқаралиева «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида Юлдуз Усмонованинг «Севги» қўшиғига ишланган клипда суратга тушишга нима учун рози бўлгани ҳақида айтиб берди.

Актрисанинг сўзларига кўра, бу унинг биринчи клипи, аввал ҳам таклифлар бўлган, лекин мусиқали бўлгани, фақатгина қўл ушлашиб югуриб юриш кераклиги учун рози бўлмаган. Юлдуз Усмонованинг клипига таклиф қилишганда, ижро этилиши керак бўлган роль бўлгани сабабли рози бўлган.

«Аввал клипларда суратга тушмаганман. Таклиф қилишарди, лекин клиплар ҳам ҳар хил бўлади, залвори бор, залвори йўқ. Масъулияти бор, масъулияти йўқ. Мен ўзимни шунчаки трекли клипларда тасаввур қилолмайман. Айнан бирор роль бўлса, ижро қилиниши керак бўлсагина клипга рози бўламан. Ундан олдин таклифлар бўлган, лекин қўл ушлашиб югуриб юришни истамагандим. Кейин Юлдуз Усмонованинг клипига таклиф қилишди ва шу билан клип ҳам олинди» — дейди у.