Янгиликлар

Гулсанам Мамазоитова муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлганини айтди — видео

«Иқтидорим бўлса ҳам ўзим ҳеч нарса қилолмасдим», — дейди у

Гулсанам Мамазоитова муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлганини айтди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлганини айтди.

У агар онаси ва акаси хонанданинг иқтидорини пайқамаганда, истеъдоди билан ўзи ҳеч нарса қилолмаслигини таъкидлади. Гулсанам Мамазоитова онаси Тошкентга кетиб ўқиши қарши бўлганини айтди. Шундай пайтда уни акаси Отабек Муҳаммадзоҳид қўллаган.

«Муваффақиятимнинг калити менинг иқтидоримни пайқаган яқинларимда. Чунки иқтидорим бўлса ҳам ўзим ҳеч нарса қилолмасдим. Мен учун биринчи ўринда онам. Ҳамма шароитни қилиб берди. Онам Тошкентга ўқишга келишимга рухсат бермаган, лекин акам ўзи келиб Консерваторияга жойлаб кетган. Ҳалигача нима қўшиқ ёзсам, маслаҳат сўрайман. Мен улар учун ҳали ҳам ёш боламан. Унинг калити меҳнатда. Меҳнатсиз бўлмайди. Яна нима демоқчиман, ҳалолликда, тўғриликда, борини борича қабул қилиш ёки самимийликда. Бу нарса кўпроқ мухлисларимизга аъён ўзимга билинмайди. Бу нарса ташқаридан кўрган одамга билинади», — дейди у.

Маълумот учун, Гулсанам Мамазоитова 1981 йил 22 март куни Фарғона шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. 1999 йилда Юнус Ражабий номидаги Республика мақомчилар кўрик-танловида 2 ўрин, 2000 йилда Хоразмда бўлиб ўтган 1-Республика мумтоз мусиқа фестивали ғолиби бўлди. Ундан кейин Консерваториянинг «Шарқ мусиқаси» бўлимига қабул қилинди. 2003 йилда «Азиз она юртим наволари» миллий эстрада кўрик танловида 1 ўринни эгаллади. Гулсанам Мамазоитова 2004 йилга келиб Консерваториянинг магистратура босқичида ўз билимларини оширишни давом эттирди. Худди шу йили хонанда «Ниҳол» мукофоти билан, 2006 йилда эса «Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист» ва 2013 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.