Янгиликлар

«Гарри Поттер»даги «Рон Уизли» қачон фильмга қайтишини маълум қилди

Фильмнинг янги қисми 1 январдан бошлаб катта экранларда намойиш этилади 

«Гарри Поттер»даги «Рон Уизли» қачон фильмга қайтишини маълум қилди

«Гарри Поттер» фильмида бош қаҳрамонлардан бири «Рон Уизли» образини гавдалантирган Голливуднинг таниқли актёри Руперт Грин  фильмга қачон қайтишини айтди.

«HBO Мах» сервиси «Гарри Поттер»нинг биринчи қисми тақдим қилинганига 20 йил тўлгани муносабати билан фильмнинг янги «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» қисмининг махсус трейлерини намойиш қилган эди. Унда бош қаҳрамонлар Дениэл Рерклифф, Эмма Уотсон ва Руперт Гриннинг бирга суҳбат қургани акс этган саҳналар мавжуд. Фильмнинг янги қисмлари билан боғлиқ таассуротларини билдирган актёр Руперт Грин «Гарри Поттер» фильми болалигини эслатишини, фильм қаҳрамонлари ва дўстлари билан қайта учрашганидан миннатдорлигини ва фильм режиссёридан ўз ролини ижро этиш ҳақида таклиф тушса, фильмга қайтишини маълум қилди.

«Бу фильм бизнинг болалигимиз эди. Биз бирга катта бўлганмиз, бу мен ва дўстларим учун кўплаб хотираларга сабабчи бўлди. Фильмнинг сўнгги қисми суратга олинганига ўн йил бўлибди, бу вақтда мен фильм ижодкорлари ва дўстларим билан жуда кам кўришдим, ҳозир уларни яна қайта кўрганимдан мамнунман. Фильм ҳақида гапирадиган бўлсам, режиссёрдан менга ўз ролимни ижро этиш учун қайта таклиф тушса мен яна Гарри Поттер’га қайтаман», — дейди актёр Руперт Грин.

Маълумот учун, Руперт Гринт «Гарри Поттер ва ажал туҳфаси», «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши», «Гарри Поттер: аланга кубоги», «Олчалик бомба» ва бир қанча фильмларда роль ижро этган.

Аввалроқ «Гарри Поттер»нинг бош қаҳрамони «Netflix»нинг янги сериалида роль ижро этиши ва фильм қаҳрамонлари ижроси учун қанча маблағ олгани ҳақида хабар берилган эди.