Кино

«Гарри Поттер»нинг бош қаҳрамони «Netfllix»нинг янги сериалида роль ижро этади

Руперт Гринт шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильмда суратга тушган

«Гарри Поттер»нинг бош қаҳрамони «Netfllix»нинг янги сериалида роль ижро этади

Дунёга машҳур бўлган ёзувчи Жоан Роулинг асари асосида суратга олинган кўп қисмли «Гарри Поттер» фильмининг бош қаҳрамони Руперт Гринт «Netflix»нинг янги криминал йўналишдаги сериалида бош роллардан бирини ижро этади.

Руперт Гринт «Гарри Поттер» фильмидан сўнг катта муваффаққиятга эришди. Унга жуда кўплаб машҳур режиссёрлар таклиф берди. Шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильмда суратга тушган актёр яқинда «Netflix»нинг «Сabinet of Curiosities» сериалида роль ижро этади. Мексикалик кинорежиссёр бошчилигида суратга олиниши кутилаётган криминалистик жанрдаги сериалнинг тақдимоти кейинги йилга мўлжалланган.

Руперт Гринт «Гарри Поттер ва ажал туҳфаси», «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши», «Гарри Поттер: аланга кубоги», «Олчалик бомба» ва бир қанча фильмларда роль ижро этган.

Аввалроқ, «Гарри Поттер»даги Гермиона фильмнинг янги қисм премьерасидан олдин мухлисларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.