Янгиликлар

«Гарри Поттер» қаҳрамонлари фильмга қандай келиб қолганини айтди

Фильмнинг янги қисми 1 январдан катта экранларга чиқди

«Гарри Поттер» қаҳрамонлари фильмга қандай келиб қолганини айтди

Намойиш этилганига унча кўп вақт бўлмаган, бироқ миллионлаб қалбларни забт этган «Гарри Поттер»нинг янги қисмида фильм бош қаҳрамонлари кинокартинага қандай қилиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Фильм режиссёрининг биринчи фильмни суратга олиши

Фильм режиссёри «Гарри Поттер»нинг суратга олинишига қизи сабабчи бўлганини, Жоан Роулинг билан учрашиб асарнинг киносини суратга олиш нияти борлигини айтган.

«Қизим Элеанора мени Гарри Поттер’ асарини ўқишга мажбурлаган. Асарнинг Гарри Поттер ва Азкабан махбуси’ қисмини ўқиганимдан кейин менда бу асарнинг кинофильмини суратга олиш нияти пайдо бўлган. Шундан кейин асар муаллифи Жоан Роулиннг билан учрашиб унга Гарри Поттер’нинг фильмини суратга олмоқчи эканимни айтдим. У рози бўлди, шу биалн асар қаҳрамонларини ҳаётдан қидира бошладим», — дейди фильм режиссёри.

Узоқ изланган «Гарри Поттер»

«Кастинг хотираларини ёдга олган режиссёр Гарри Поттер’ни узоқ излаганини айтган. У бир куни BBC’ телеканалини кўраётганда Гарри Поттер’ни кўриб қолади ва айнан ўша болакай шу образни ижро этиши мумкинлигини ўйлайди. Мен бу воқеани дарров фильм продюссери Девид Хейманга айтдим. Биз уни излаб топдик, аммо бошида Дениэлнинг ота-онаси бунга рози бўлмади. Охири боланинг ўзи ота-онасини кўндирди, шу билан Гарри Поттер’ни топдик», — дейди фильм режиссёри.

Асар муаллифи Жоан Роулинг 2019 йилда бу болани қаршисида кўриб, ҳаяжонга тушганини айтган. Кейин Роулинг унинг Гарри Поттерга жуда ўхшашлиги амин бўлган.

Гермиона ва Рон Уизли

Фильмдаги бош қаҳрамонлар Гермиона ва Рон Уизлини топиш унча қийин бўлмаган. Улар кастинг орқали сараланиб олинади ва синовдан ҳам муваффаққиятли ўтади. Фильм ижодкорлари учликни бирга кўрганда «Гарри Поттер» тезда машҳурликка эришишини тахмин қилган эди.

Тажрибали актёрлардек кўринган болакай

Фильмда салбий қаҳрамон Драко Малфой ролини ижро этган Том Фелтон кинода суратга тушишни жуда истаганини ва 11 ёшда ўзини тажрибали актёрлардек кўрсатишга уринганини айтди.

«Ҳаммамизни битта хонага олиб киришди. Тепамизда катта микрофонини ушлаб турган бир жаноб бор эди. Бир қиз мендан у инсоннинг қўлидаги нарсаси нима эканини сўради. Мен эса унга ўзимни ақллидек кўрсатиб унинг қўлидаги микрофон эканини ва бизни суратга олишаётганини айтдим. Бу қиз Эмма Уотсон, яъни Гермиона эди», — дейди Том Фелтон.

Аввалроқ «Гарри Поттер» фильмнинг энг машҳур образи аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.