Янгиликлар

«Гапиролмай қолганман». Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида

Актриса бу воқеа 2006 йилда бўлганини айтди

«Гапиролмай қолганман». Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида биринчи президент Ислом Каримов билан учрашгани ҳақида гапириб берди.

Зарина Низомиддинова бу 2006 йилдаги Наврўз байрамида содир бўлганини айтди. Ўша тадбирда Ислом Каримов ҳамма санъаткорлар билан сўрашиб бўлгач, раққосалардан ҳам ҳол-аҳвол сўраган. Актриса хореография билим юртида ўқигани учун байрам тадбирларида иштирок этган. Зарина Низомиддинова Ислом Каримов билан қўл бериб сўрашган, биринчи президентнинг салобатидан гапира олмай қолган. Байрам тугагач, актриса бу воқеани ҳаммага айтиб берган.

«Расмим йўқ лекин мен ўзимни шу томонлама жуда бахтли инсон деб ҳисоблайман. ‘Ромеа ва Жулетта’ чиққан пайтида, мен хореография билим юртида ўқирдим. Наврўз байрамига қатнашардик. Хуллас, 2006 йилдаги Наврўз байрами менинг ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Агар эсингизда бўлса, ҳар байрамнинг охирида биринчи президент Ислом Каримов чиқиб ҳамма билан сўрашиб, табрикларди. Ўша пайт биз ҳаммамиз четга ўтиб, қарсак чалиб турдик. Шу нарсаларни 1 ой репетиция қилганмиз. Ислом Каримов ҳамма билан сўрашиб, четга қараб кетди. Ҳамма ҳайрон бўлди. Кейин қарасам, бизнинг қаторда битта-битта ҳамма билан сўрашиб чиқди. Раққоса қизлардан ‘Чарчамадингизми?’, деб ҳол-аҳвол сўраб келди. Мендан олдинги қиз билан ҳам сўрашди. Ўша пайти менинг олдимга келмасдан кетади деб ўйладим. Кейин менинг олдимга келди. Ислом Каримов қўлини чўзди ва биз сўрашдик. Мен ишонмадим. Мендан ҳам ҳол-аҳвол сўради. Шу даражада салобатли одам эканлигидан, тилимни ютиб юбордим. Гапира олмай қолдим. Фақат қараб туравердим. Байрам тугагач, уйга қараб югурдим. Бу гапни тезроқ айтиб беришим керак. Такси ҳайдовчисига ҳам айтиб бердим. Уйга келиб, опамга айтиб бердим. Ишонмади. Ҳаммага телефон қилиб чиқдим. Барчага мақтандим. ‘Энди қўлингни ювмай юр. Шундай улуғ инсон қўлингни ушлади’, деб ҳазиллашди», — дейди Зарина Низомиддинова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова тез тайёр бўладиган таомларни кўп истеъмол қилгани сабабли семириб кетганини маълум қилганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига 2018 йилда ўғли Саидумарнинг отаси билан Испаниянинг Ибица шаҳрига боргани акс этган видеони жойлаганди.

Шу билан бирга, «Сабрия» сериали ҳақида ўз фикрини билдирганди.