Янгиликлар

Фото: Бонамурнинг севган инсони борми?

Блогер охирги жиддий муносабати тугаганига 1 йил бўлганини айтди

Фото: Бонамурнинг севган инсони борми?

Инстаблогер, тиктокер Бонамур ёқтирган инсони борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бонамур Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга ёқтирган инсони борлиги ҳақида савол берилган. Блогер охирги жиддий муносабати тугаганига 1 йил бўлгани ва шундан бери ҳаётида ҳеч ким йўқлигини таъкидлади.

«Ёртирган йигитим йўқ. Бўлганда, албатта, айтаман. Менинг ёқтириб қолишим ҳам, кечириб юборишим ҳам жуда осон. Узоқ вақт муносабатда бўлиш ва ёқтириб қолишга ўрганмаганман. Охирги жиддий муносабатим тугаганига ҳам бир йил бўлди. Шундан бери ҳаётимда ҳеч ким йўқ», — дейди у.

Аввалроқ Бонамур Озод Ҳуррамов билан ажралишига нима сабаб бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, севган инсони билан ажралса, айбни ундан қидиради. Инстаблогер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини айтди. Шунингдек, Бонамур ҳозир Озод Ҳуррамов билан муносабатлари яхши эканини таъкидлади.

«Севган инсоним билан муносабатлар бузилса, айбни ундан кўраман. Мен яхши кўриб гаплашсам, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қиламан. Озод Ҳуррамов билан мен орани очганман. Менинг воз кечиб юборишим осон. Гап-сўзларга ишониб қўйдим. Ҳозир муносабатларимиз яхши. Озод ака жуда зўр инсон. Ҳеч ким ҳеч кимни ташлаб кетмади. У кетганида, гап-сўзларга кўп ишониб қўйдим ва уни блок қилдим. У ҳайрон бўлди. 3-4 кундан кейин қайта ёзди. У пайти мен қароримни айтгандим. У ‘Майли ўзингнинг йўлингдан кетаверʼ, деди. Бўлди. Шу билан орамиз очилди. Лекин ҳозир орамиз яхши», — дейди у.

Шу билан бирга, Бонамур гаплашиб юрганини билгандан кейин уларга нисбатан негатив фикрлар кўпайганини айтди. Инстаблогер Озод Ҳуррамов билан интернетда танишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Озод Ҳуррамов билан орасида соф муҳаббат бўлган.

«Бошида гаплашиб юрганимизни билиб, бизга негатив кўпайди. Унинг изоҳларида мени. Менинг изоҳларимда уни ёмонлашарди. Кейин бирдан билинтириб қўйдик. Биз интернетда танишганмиз. Бир-биримизга нисбатан соф муҳаббат бўлган. Озод Ҳуррамов ҳақиқатдан зўр инсон», — дейди блогер.

Бонамур билан муносабатларини тўхтатган Озод Ҳуррамов севгани кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди. У фақат касбини севишини айтди. Актёрнинг касби сиқилганида, соғинганида, меҳр керак бўлганда ҳам доим ёнида бўлади. Озод Ҳуррамов шу нарса уни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигини таъкидлади.

«Айтганимдек, муаммоларни кўчага улоқтириб, ишимга шонғиб кетдим. Кўпчилик ‘Севганингиз ким?’, деб сўрайди. Сизларга жавобим, менинг севганим бу касбим. У мен сиқилганимда, соғинганимда, меҳр керак бўлганда, эътибор излаганимда доим ёнимда бўлган. Ҳеч қачон ташлаб кетмаган», — дейди у.

Актёр ҳозир кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берганди. Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтди.

«Севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш, ойда, йилда бир эмас. Мен севган инсон бўлиши мумкин, лекин мени севмаса нима қиламан яна қайта-қайта севиб. Ундан кўра ўзимни ҳар куни севай. Йўқ, севган инсоним йўқ», — дейди Озод Ҳуррамов.