Янгиликлар

Бонамур билан муносабатларини тўхтатган Озод Ҳуррамов севгани кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Блогер бу ҳақда кўпчилик сўрашини таъкидлаган

Бонамур билан муносабатларини тўхтатган Озод Ҳуррамов севгани кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида севгани кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

У фақат касбини севишини айтди. Актёрнинг касби сиқилганида, соғинганида, меҳр керак бўлганда ҳам доим ёнида бўлади. Озод Ҳуррамов шу нарса уни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигини таъкидлади.

«Айтганимдек, муаммоларни кўчага улоқтириб, ишимга шонғиб кетдим. Кўпчилик ‘Севганингиз ким?’, деб сўрайди. Сизларга жавобим, менинг севганим бу касбим. У мен сиқилганимда, соғинганимда, меҳр керак бўлганда, эътибор излаганимда доим ёнимда бўлган. Ҳеч қачон ташлаб кетмаган», — дейди у.

Шунингдек, Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида ҳаётидаги севгиси фақат онаси учун эканини таъкидлаб, пост қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Инстаблогер «Milliy» телеканалининг Янги йил тадбирида «Йил янгилиги» номинациясига лойиқ деб топилганди. У бу ютуқни устози Алишер Узоқов ҳамда онасига бағишлашини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Аввалроқ инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирганди.