Янгиликлар

Феруза Норматова дўст бўлиб қолган Шаҳзод Султоновга нисбатан таҳдидлар бўлмоқда — видео

Актёр вазиятни билмасдан хулоса қилмасликни сўрамоқда

Феруза Норматова дўст бўлиб қолган Шаҳзод Султоновга нисбатан таҳдидлар бўлмоқда — видео

Актёр Шаҳзод Султонов партнёри Феруза Норматова билан дўст бўлиб қолганини эълон қилгач, унга нисбатан турли таҳдидлар бўлмоқда.

Шаҳзод Султонов саҳифасида мазкур таҳдидлар акс этган фотони жойлади. Унга кўра, бир йигит актёрга таҳдид билан ёзган.

«Шундай қизни ҳафа қилдинг. Сенга яна нима керак эди. Сени мухлисинг эдим. Нега шундай яхши қизлар сендақа болаларга учрайди? Агар менда шунақа қиз бўлганида, уни маликалардек бахтли этардим. Мен билан бирга-бир турасанми?», дея ёзган мазкур йигит.

Шаҳзод Султонов эса мухлисларидан вазиятни билмасдан хулоса қилмасликни сўрамоқда.

«Мен сизга ўзбек тилида айтяпман. Нима бўлганини билмасдан бировнинг ишига аралашманг. Бахтли қиласизми, тахтли қиласизми бориб ўзига айтинг. Фақат бировнинг ишига аралашманг», — дейди актёр.

Шаҳзод Султонов ҳамда Ферузa Норматова 14 февраль куни Instagram саҳифасига севишиб юрганига ишора қилувчи сурат жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлида тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Шунингдек, Феруза Норматова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири Шаҳзод Султоновдан ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Актриса ундай эмаслигини таъкидлаган. У суратини қўйиб қорни йўқлигини айтган.

«Астағфируллоҳ, ҳомиладорга ўхшайманми? Биз турмуш қурмаганмиз. Одамлар жинни бўляптими? Индамасам туғруқхонага ётқизиб ёзасиз. Ғийбатлар жуда кўп лекин бундайини энди эшитдим. Кимдан чиқяпти бундай фикрлар? Номерини беринг сериалга сценарий ёздирамиз. Гонорарини берамиз. Фантазияси яхши ишларкан», — деб ёзади Феруза Норматова.

Ши билан биргаликда Феруза Норматова илк бор ҳамкасби Шаҳзод Султонов билан муносабатларига ойдинлик киритган эди.

Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.

«Биз дўстона муносабатларимизни сақлаб қолдик. Расмга ҳам изоҳ бериб кетаман. Биз гив конкурсимизнинг стартига шу расмни ўйлаган эдик. Ҳаммасини биласиз, тез кунда маълум қиламиз, деганимиз эса тез кунда стартни биласиз деган маънода эди. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаммолар бўлади. Ҳеч кимга айта олмайдиган гаплари бўлади. Бундан буёғига мен сизлар учун ижод қилишдан тўхтамайман. Менга ишонган одамларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан», — дейди актриса.