Янгиликлар

Феруза Норматова илк бор Шаҳзод Султонов билан муносабатларига ойдинлик киритди — видео

Аввалроқ улар бир-бирини севиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди

Феруза Норматова илк бор Шаҳзод Султонов билан муносабатларига ойдинлик киритди — видео

Актриса Феруза Норматова илк бор ҳамкасби Шаҳзод Султонов билан муносабатларига ойдинлик киритди.

Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.

«Биз дўстона муносабатларимизни сақлаб қолдик. Расмга ҳам изоҳ бериб кетаман. Биз гив конкурсимизнинг стартига шу расмни ўйлаган эдик. Ҳаммасини биласиз, тез кунда маълум қиламиз, деганимиз эса тез кунда стартни биласиз деган маънода эди. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаммолар бўлади. Ҳеч кимга айта олмайдиган гаплари бўлади. Бундан буёғига мен сизлар учун ижод қилишдан тўхтамайман. Менга ишонган одамларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан», — дейди актриса.

Шаҳзод Султонов ҳамда Ферузa Норматова 14 февраль куни Instagram саҳифасига севишиб юрганига ишора қилувчи сурат жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлида тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Шунингдек, Феруза Норматова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири Шаҳзод Султоновдан ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Актриса ундай эмаслигини таъкидлаган. У суратини қўйиб қорни йўқлигини айтган.

«Астағфируллоҳ, ҳомиладорга ўхшайманми? Биз турмуш қурмаганмиз. Одамлар жинни бўляптими? Индамасам туғруқхонага ётқизиб ёзасиз. Ғийбатлар жуда кўп лекин бундайини энди эшитдим. Кимдан чиқяпти бундай фикрлар? Номерини беринг сериалга сценарий ёздирамиз. Гонорарини берамиз. Фантазияси яхши ишларкан», — деб ёзади Феруза Норматова.