Янгиликлар

Фахрие Эвжен ва Ҳанде Эрчел: Истеъдодлар жангида қайси актриса ғолиб бўлди?

Натижа кўплаб томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлган

Фахрие Эвжен ва Ҳанде Эрчел: Истеъдодлар жангида қайси актриса ғолиб бўлди?

Туркиянинг дунёга машҳур икки актрисаси Фахрие Эвжен ва Ҳанде Эрчел кино оламда етакчилик қилаётган актрисалардан ҳисобланади. Улардан қайси бири истеъдодда устунлиги маълум қилинди.

Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи Фаҳрие Эвжен фарзандини дунёга келтирмасдан олдин «Турк киносининг маликаси» деб эътироф этилган эди. У ўғли Каран туғилгандан сўнг 4 йил кинода фаолият юритмади. Фахрие Эвжендан кейин «Эшигимни сен қоқ» сериалидаги роли орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган актриса Ҳанде Эрчелнинг роллари танқидчилар томонидан юқори баҳоланди.

Фахрие Эвжен «Алпарслон» сериалидан кейин мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди, бироқ истеъдод бўйича Ҳанде Эрчел ғолиб деб топилди. Бу натижа эса кўплаб томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлди. Томошабинлар ҳар бир актрисанинг индивидуал эканини ва кимнидир энг яхши деб аташ нотўғри бўлишини таъкидлаган.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит ва Бариш Ардучнинг қайси бири истеъдодда устунлиги маълум қилинган эди.

Бурак Ўзчивит ва Бариш Ардуч: «Йил рақиблари»нинг қайси бири устунлиги маълум бўлди

Туркиянинг маҳаллий нашрлари «Йил рақиби» деб эътироф этилган Бурак Ўзчивит ва Бариш Ардучнинг, яъни Туркиянинг дунёга машҳур икки актёридан қайси бири истеъдодда устун эканини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказди.

Сўровнома натижаларига кўра, томошабинларга «Севги изтироби» сериали орқали танилган Бурак Ўзчивит ғолиб бўлган. Иштирокчилар Бурак Ўзчивитнинг истеъдодини юқори баҳолаган. «Алпарслон» сериалида бош роллардан бирини ижро этган актёр Бариш Ардучнинг тарихий сериалларда унча тажрибаси йўқлиги ва томошабинлар ундан кўра кўпроқ Бурак Ўзчивитни тарихий серилларда кўришга ўрганиб қолгани ҳақида ҳам фикр билдирилган. Ушбу сериалда Бариш Ардуч Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи Фахрие Эвжен билан бирга сурaтга тушган. Тарихий ролларни маҳорат билан ижро этадиган Бурак Ўзчивит 85 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган.

Маълумот учун, Бурак Ўзчвит «Севги изтироби», «Чолиқуши», «Муҳташам юз йил» сериаллари ва «Менинг акам», «Менинг акам 2», «Оилавий уй» кинокартиналарида суратга тушган. Бурак Ўзчивит вa Фахрие Эвжен «Чолиқуши» сериалида портнёр сифатида роль ижро этган. Шундан кейин уларнинг ишқий муносабатлари бошланган ва 2017 йилда турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор. Актёр Бариш Ардуч «Қарға», «Бахт вақти», «Делиҳа», каби кинофильм ва «Чуқур», «Алпарслон» каби сериaлларда роль ижро этган. У актйроликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади.

Ундан ташқари турк актрисалари орасида кимнинг макияжи энг яхши экани аниқланганди. Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилган. Натижаларга кўра биринчи ўринни машҳур турк актрисаси Фахрие Эвжен, иккинчи ўринни мосел ва актриса Бергузар Корел, учинчи ўринни Ҳанде Эрчел, тўртинчи ўринни Дилан Чичек ва бешинчи ўринни эса Бюлент эгаллаган.

 

Шунингдек, Туркиянинг энг яхши драматик ролни ижро этган актрисаси ким экани маълум қилинганди. Буни ҳам аниқлашда интерактив сўровнома ўтказилган ва унда Буржу Бирижик ғолиб бўлган. У «Шиша ортидаги қиз» сериалидаги роли учун Туркиянинг энг яхши драматик актрисаси сифатида эътироф этилган. Буржу Бирижик бундан ташқари «Энг яхши халқаро актриса» унвони соҳибаси ва «Мannheim» кинофестивалининг лауреати ҳисобланaди. У актрисаликдан ташқари ёзувчилик билан ҳам шуғулланади ва актрисанинг муаллифлигидаги бир нечта китоблар нашр этилгани маълум. Унинг ижросидаги «Шиша ортидаги қиз», «Ҳаёт қўшиғи» сериаллари ва «Узоқ ва яқин», «Саккизинчи кун», «Цицерон», «Қузғун» фильмлари миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.