Туркиянинг энг яхши драматик рольни ижро этган актрисаси кимлиги маълум қилинди
Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилган
Туркиянинг энг яхши драматик рольни ижро этган актрисаси ким экани маълум қилинди.
Туркиянинг маҳаллий оммавий ахборот воситалари энг яхши драматик ролни ижро этган актрисани аниқлаш мақсадида интерактив сўровнома ўтказди. Иштирокчилар исталган актрисага овоз бериши мумкин бўлган ва унда уларнинг аксарияти таниқли Буржу Бирижикка овоз берган. Якуний натижаларга кўра, актриса «Шиша ортидаги қиз» сериалидаги роли учун «Туркиянинг энг яхши драматик рольни ижро этган актриса»си сифатида ғолиб бўлган.
Кўплаб ролларни ижро этган актриса Буржу Бирижикнинг истеъдоди хорижий танқидчилар томонидан тан олинган ва у бир қатор халқаро мукофотларга лойиқ кўрилган. Маълумот ўрнида, Буржу Бирижик бундан ташқари «Энг яхши халқаро актриса» унвони соҳибаси ва «Мannheim» кинофестивалининг лауреати ҳисобланaди. У актрисаликдан ташқари ёзувчилик билан ҳам шуғулланади ва актрисанинг муаллифлигидаги бир нечта китоблар нашр этилгани маълум.
Унинг ижросидаги «Шиша ортидаги қиз», «Ҳаёт қўшиғи» сериаллари ва «Узоқ ва яқин», «Саккизинчи кун», «Цицерон», «Қузғун» фильмлари миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.




