Янгиликлар

Эридан ажрашган Дилором Мирзаева шаръий никоҳдан ўтган эркакларга ишонмасликни айтди — видео

У Instagram саҳифасида аёлларга мурожаат қилган

Эридан ажрашган Дилором Мирзаева шаръий никоҳдан ўтган эркакларга ишонмасликни айтди — видео

«Лола» миллий сериалидаги роли орқали томошабинларга таниш бўлган актриса Дилором Мирзаева аёллардан шаръий никоҳи бўлган эркакларга ишонмасликни сўради.

Дилором Мирзаева дорихонага кириб у ерда 1 ёшга тўлмаган фарзанди билан турган бир қизни учратган. У каша учун пул сўраганини, пули йўқлигини ва бунинг сабаби у шаърий никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи билан ажрашганини айтган. Актриса шунинг учун у Instagram саҳифасида аёллардан шаръий никоҳ бўлса ҳам эркакларга ишонмасликни сўраган.

«Ҳозир дорихонага кирдим ва қўлида 1 ёшга тўлмаган фарзанди билан турган бир қизни учратдим. У бўтқа учун пул сўради. Кўринишидан ичадиган аёлларга ўхшамасди, нормал ҳолатда эди. Нимага ишламаяпсан, деб сўрадим. У боласи ҳали ёшлигини айтди. Шундай бўлса болангни боғчага бериб ўзинг ҳам ўша ерда ишла, боланг кузатувингда бўлади дедим. У асли Чирчиқдан эканини айтди. Мен унда эринг қаерда деб сўрадим, боласи қорнида бўлганида эри у билан ажрашганини айтди. Унда алиментга бер дедим. Аёл биз шаърий никоҳдан ўтганмиз деди. Шунинг учун мен азиз аёлларга айтмоқчиман, шаръий никоҳда яшаган одамга ҳеч қачон ишонманг, биз бир-биримизни севамиз, деса ҳам. Илтимос, қонун чиқарувчи органга боринг ва ҳамма нарсани расман қилдиринг. Чунки сизга айтаманки, севги келади ва кетади, лекин қорин тўйғизиш керак. Шунинг учун шаръий никоҳга ишонманг. Ҳамма вақт, ҳаммаси кетади», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Дилором Мирзаева (@dilorom_mirzaeva_)

Маълумот учун актриса туркиялик йигитга турмушга чиққан ва орадан 3 ой ўтиб ажрашган. У бир нафар қиз фарзандни тарбия қилмоқда. Актриса «Сингилгинам», «Дард», «Аламли орзулар» кинофильмларида ва «Лола» миллий сериалида суратга тушган.