Янгиликлар

Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган модели Кайли Женнер ўғлининг исмини маълум қилди

Унинг иккинчи фарзанди 2 февралда туғилган

Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган модели Кайли Женнер ўғлининг исмини маълум қилди

Американинг дунёга машҳур моделларидан бири Кайли Женнер янги туғилган фарзандининг исмини маълум қилди.

У Instagram’даги тадбиркор инсонга ўғлининг исмини Вулф Вебстер деб қўйганини айтган, Вебстер эса рэпер Тревис Скоттнинг ҳақиқий исми ҳисобланади. Кайли ва Тревиснинг фарзанди 2 февралда туғилган ва модель ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қизи Сторми янги туғилган чақалоқнинг қўлидан ушлаб турган оқ-қора суратни жойлаган. Сурат тармоққа жойлангандан бир неча соат ўтиб 13 миллиондан ортиқ «like» тўплаган.

Маълумот учун Кайли Женнер 1997 йилда АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. У дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган модель бўлиш билан бирга Instagram’да энг кўп обунaчига эга аёл ҳисобланади. Mодельнинг биринчи фарзанди — қизи Сторми 2018 йил 1 февралда туғилган.