Янгиликлар

Дилсўз эри билан бирга яшамаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

«Бирга тушган расмларимиз жуда кўп», — дейди у

Дилсўз эри билан бирга яшамаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Хонанда Дилсўз Instagram саҳифасида эри, «Манго» гуруҳининг собиқ аъзоси Фаррух Раимов билан бирга яшамаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

У эри билан тушган суратлари кўплигини, бироқ уларни ижтимоий тармоқларга жойлашни истамаслигини айтди. Хонанда Фаррух Раимов билан инстаолам учун яшамаслигини таъкидлади. Сўзларига кўра, улар бахтли оилалардан бири, буни эса кимгадир исботлашга мажбур эмас.

«Бирга тушган расмларимиз жуда кўп лекин Instagram’га кам жойлаштираман. Чунки ўзим ҳам ёрим ҳам бирга тушган расмларимизни камроқ оммага ёритишни маъқул кўрганмиз. Нимага бирга кам расм қўясизлар?’, деган саволларга жавобим расм кам қўйди дегани бу бирга яшамайди ёки яна қандайдир сабаблар бор дегани эмас. Шунчаки биз инстаолам учун яшамаймиз. Биз Худога шукур бахтли оиламиз буни кимгадир исботлашимиз шарт эмас», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)

Аввалроқ актриса Наргиза Салмонова эри билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Бундай миш-мишлар у Тошкентда яшаётгани сабаб бўлганди. Унинг Туркияга қайтмаётгани сабабли кўплаб мухлислари эри билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқата бошлаган. Наргиза Салмонова бу ёлғон эканини, у билан ажрашмаганини маълум қилганди.

Шунингдек, актриса Баҳора Арслонова ҳам турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги саволига жавоб берганди. У ҳам турмуш ўртоғи билан ажрашмаганини таъкидлаган. Баҳора Арслонова 2018 йил октябрь ойида спортчи Шерали Бобоқулов билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Валида исмли қизи бор.