Янгиликлар

Наргиза Салмонова туркиялик эри билан ажрашдими?

Актриса мазкур саволга жавоб берди

Наргиза Салмонова туркиялик эри билан ажрашдими?

Ўзбекистонга яқин кунларда қайтган актриса Наргиза Салмонова эри билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Актриса ҳозирда Тошкентда яшамоқда. Унинг Туркияга қайтмаётгани сабабли кўплаб мухлислари эр билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқата бошлади. Наргиза Салмонова бу ёлғон эканини, у билан ажрашмаганини маълум қилди.

«Сизлар билан баъзи бир кераксиз удумларимиздан воз кечиш ҳақида гаплашмоқчиман. Яқин жойга турмушга чиққан аёл бир ойда бир ёки икки марта уйига келиши, узоққа турмушга чиққанларни йилда бир оиласини кўргани келиши нормал ҳолат. Бу дегани ажрашди дегани эмас. Иккала шаҳарда ҳам Аллоҳ умр берганича яшайман ва Аллоҳ насиб этганича санъатни давом эттираман», — дейди актриса.

 

View this post on Instagram

 

Публикация от Nargiza Salmanova Sayan (@nargiza.salmanova)

Маълумот учун, у 2018 йил август ойида туркиялик Эмраҳ Саян исмли йигит билан турмуш қурган.