Баҳора Арслонова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берди — фото
У 2018 йил октябрь ойида турмушга чиққанди
Актриса Баҳора Арслонова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги саволига жавоб берди.
У ўзининг Instagram саҳифасида обуначилари билан савол жавоб ўтказган. Актрисанинг кузатувчиларидан бири ундан ажрашгани ҳақида сўраган. Баҳора эса турмуш ўртоғи билан ажрашмаганини таъкидлаган. Актриса 1990 йил 1 майда туғилган. Баҳора Арслонова 2018 йил октябрь ойида спортчи Шерали Бобоқулов билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Валида исмли қизи бор.
«Эрим билан ажралмаймиз. Шу рост», — дейди у.

Жуфтликнинг илк фарзанди Вaлида 2021 йил 21 январда дунёга келган. Актриса бу ҳақда ижтимоий тармоқда пост ёзган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.
«Ота-онам бирон марта сени яхши кўрамиз деб айтмаган, лекин аслида дунёга келишим билан қўлимдан тутиб жонини фидо қилар экан. Ота-онамизни ёнимизда бўлганида биз ҳам жонимизни фидо қилиб қадрига етайлик. Оиламиз меҳмони, жаннатнинг райҳони қизим Валидахон 21.01.2021 санасида дунёга келди».
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Актриса аввалроқ Instagram саҳифасида иккинчи фарзандига ҳомиладор эканини маълум қилганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида «Hindi Show» кўрсатувининг Янги йил сонидан лавҳаларни обуначилари билан бўлишганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




