Янгиликлар

Бурак Дениздан Керем Бюрсингача: Туркияда 2021 йилнинг энг машҳур актёрлари рейтинги эълон қилинди

Ушбу рўйхат туркиялик томошабинларда шубҳаларга сабаб бўлган

Бурак Дениздан Керем Бюрсингача: Туркияда 2021 йилнинг энг машҳур актёрлари рейтинги эълон қилинди

Нафақат Туркияда, балки бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган туркиялик актёрлар рейтинги эълон қилинди.

Туркиядаги энг машҳур актёрлар рейтингини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди. Бурак Дениз машҳур актёрлар рейтингини очиб берди. Унинг машҳурлиги «Марашли» сериали якунидан кейин пасая бошлади. Кейинги 9 ўринни Айтач Шашмаз ва 8 ўринни Ҳилол Иброҳим Жеҳан эгаллаган.

Еттинчи ўрин эса кўпчиликни ҳайратда қолдирди, чунки уни аввал ҳеч қачон 3 ўриндан пастга тушмаган Иброҳим Челиккўл эгаллади. Ҳатто тармоқ фойдаланувчилари Иброҳим Челиккўл аста-секин юқори ўринлардан тушиб, ёшларга ўз ўрнини бўшатиб бераётгани ҳақида ёзди. Рўйхатнинг 6 ўринни Акин Акинёзюга, 5 ўрин Алп Наврўзга, 4 ўрин Онур Cеит Яранга насиб этган.

Кейинги учинчи ўринни Энгин Акюрек ва иккинчи ўринни Жан Яманга эгаллаган. Рейтингда биринчи ўринни «Эшигимни сен қоқ» сериали юлдузи Керем Бюрсинга насиб этган. Ушбу рўйхат туркиялик томошабинларда маълум шубҳаларга сабаб бўлган, айниқса, Иброҳим Челиккўлнинг 7 ўринни эгаллаши ва Бурак Öзчивитнинг рўйхатда йўқлиги кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

Аввалроқ Туркиянинг энг гўзал актрисалари рейтинги эълон қилинган эди.