Янгиликлар

Фахрие Эвжендан Ҳанде Эрчелгача: Туркиянинг энг гўзал актрисалари рейтинги эълон қилинди

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Фахрие Эвжендан Ҳанде Эрчелгача: Туркиянинг энг гўзал актрисалари рейтинги эълон қилинди

Туркиянинг энг гўзал актрисаларини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди ва натижаларга кўра қуйидаги актрисалар рейтингда юқори ўринни эгаллади.

Серенай Сарикая

Асли Анталиядан келган, Туркияда яшайдиган актриса Серенай Сарикая 2010 йилдан буён моделликда фаолият юритади. Унинг ижросидаги «Лолалар вақти», «Самовий севги» сериаллар томошабинлар қалбидан жой эгаллаган. Серенайнинг мухлислари унинг овозини эътироф этади, бироқ у хонанда бўлиш ҳақидаги фикрларни рад этган.

Фахрие Эвжен

Фархие Эвжен 2017 йилда таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор. У шу вақтга қадар 40 дан ортиқ кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. «Чолиқуши», «Альпарслон», сериаллари ва «Сен менинг уйимсан», «Абадий севги» фильмларидаги роли орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган.

Ҳанде Эрчел

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.

Саадет Аксой

Томошабинларга «Муҳташам юз йил» серали орқали танилган актриса Саадет Аксой моделликда ҳам фаолият олиб боради. У олти йил аввал тумушга чиққан ва ҳозир кино оламини тарк этган. Саадет Аксой ҳозир телебошловчи сифатида ҳам иш олиб боради.

Ирем Ҳелважиўғлу

Германияда туғилган, бироқ асл ватани Туркияда яшаётган актриса Ирем Ҳелважиўғлу томошабинларга «Гунеш қизлари», «Сўйла, Қораденгиз» сериаллардаги ижроси орқали машҳур. У шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни барчадан сир тутади.

Аввалроқ пластик операция қилдирган, бироқ буни тан олмайдиган турк актрисалари ҳақида хабар берилган эди.