Янгиликлар

«Бундай қилишини кутмагандим». Дилдора Ниёзова эрининг гапларига муносабат билдирди — видео

Хонанда эри яхши инсон эканини таъкидлади

«Бундай қилишини кутмагандим». Дилдора Ниёзова эрининг гапларига муносабат билдирди — видео

Хонанда Дилдора Ниёзова санъатдан кетгани ҳақидаги эрининг гапларига муносабат билдирди.

Дилдора Ниёзова ҳаммадан узр сўради. У билан эри ўртасида тушунмовчилик бўлган. Бироқ хонанда турмуш ўртоғининг бундай қилишини кутмаган.

«Мен, авваламбор, ҳаммадан узр сўрайман. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша синови бўлади. Турмуш ўртоғим билан озгина гап-сўз бўлганди. Ўйлайманки, бу нарса ҳамма оилада бўлади. Лекин эрим бундай қилади деб ўйламагандим. Эркакларга айтаман, рашкнинг ҳам бошқа нарсанинг ҳам ўз ўрни бор. Бир-биримизни қадрлайлик. Ўзи турмуш ўртоғим жуда ҳам яхши инсон. Қаттиққўл, ўзининг айтганини қилдирадиган инсон. Мен унга ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайман. Мен санъатимни жуда яхши кўраман», — дейди хонанда.

Дилдора Ниёзованинг эри хонанда энди тўйларга чиқмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, энди Дилдора Ниёзова уйда фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Дилдора Ниёзова ҳақиқатдан ҳам Ислом йўлини танлагани учун тўйларга чиқмасликка қарор қилган. Хонанданинг эри тўй учун олдиндан олинган пуллар қайтарилиб берилишини таъкидлади.

«Бугундан бошлаб Дилдора Ниёзова ҳақиқатдан ҳам ислом йўлини танлагани учун тўйларга чиқмасликка қарор қилди. Илтимос, кимда ким биз билан боғланиб тўй кунини белгилаган бўлса, алоқага чиқсин. Пулларни қайтариб беришга мажбурмиз. Дилдора Ниёзова энди тўйга чиқмайди. Уйда бола-чақа тарбияси билан шуғулланишга қарор қилди», — дейди у.

Аввалроқ Дилдора Ниёзова янги электромобиль сотиб олганди. Дилдора Ниёзова «Volkswagen Crozz» машинасини сотиб олган. Мазкур электромобиль нархи Ўзбекистонда 40 минг долларни ташкил этади. Хонандага автосалон ходимлар гулдаста бериб, янги машина билан табриклаган.