Янгиликлар

Дилдора Ниёзованинг эри хонанда энди тўйларга чиқмаслигини айтди — видео

Шунингдек, бунинг сабабини маълум қилди

Дилдора Ниёзованинг эри хонанда энди тўйларга чиқмаслигини айтди — видео

Собиқ хонанда Дилдора Ниёзованинг турмуш ўртоғи унинг санъатни буткул тарк этганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, энди Дилдора Ниёзова уйда фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Дилдора Ниёзова ҳақиқатдан ҳам Ислом йўлини танлагани учун тўйларга чиқмасликка қарор қилган. Хонанданинг эри тўй учун олдиндан олинган пуллар қайтарилиб берилишини таъкидлади.

«Бугундан бошлаб Дилдора Ниёзова ҳақиқатдан ҳам ислом йўлини танлагани учун тўйларга чиқмасликка қарор қилди. Илтимос, кимда ким биз билан боғланиб тўй кунини белгилаган бўлса, алоқага чиқсин. Пулларни қайтариб беришга мажбурмиз. Дилдора Ниёзова энди тўйга чиқмайди. Уйда бола-чақа тарбияси билан шуғулланишга қарор қилди», — дейди у.

Аввалроқ Дилдора Ниёзова янги электромобиль сотиб олганди. Дилдора Ниёзова «Volkswagen Crozz» машинасини сотиб олган. Мазкур электромобиль нархи Ўзбекистонда 40 минг долларни ташкил этади. Хонандага автосалон ходимлар гулдаста бериб, янги машина билан табриклаган.