Янгиликлар

Бонамур ёки Азода эмас: Озод Ҳуррамовнинг севган қизи ким? — фото

Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган

Бонамур ёки Азода эмас: Озод Ҳуррамовнинг севган қизи ким? — фото

Актёр, телебошловчи Озод Ҳуррамов севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган қизи борлиги ҳақида сўралган. Актёр эса аччиқ ҳақиқатни тушуниб етган. У ўзини борича қабул қила оладиган инсонни учратгандагина, унга борини беради. Озод Ҳуррамов бу гапи билан ҳеч кимга тегиштирмаётганини айтди.

«Аччиқ ҳақиқатни айтмоқчиман. Севгини тушуниб етдим. Шахсий фикрим менга керак эмас экан. Кимдир учун яшайсиз, у учун ҳаракат қиласиз, уни йўқотмаслик учун келажак режаларингизни бошқа одамга тузар экансиз. Ўйлаб қарасам, бу нимага керак? Аввал мени ҳеч нимадан қўрқмасдан, боримча сев. Мени шу ҳолимча, касбим ва характерим билан қабул қилсин. Шунда боримни бераман ва жуда кўп сабр қиламан. Мен бу гапни ҳеч кимга тегиштирмаяпман. Илтимос, хаёлингизда фантастика ясаманг», — деб ёзади Озод Ҳуррамов.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов қачон уйланиши ҳақидаги саволга жавоб берганди. Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Унда обунчилар унга бир-неча марта қачон оила қуриши, севган инсони ҳақида саволлар берган. У саволларга ҳали бери уйланмаслигини айтиб жавоб қайтарган. Актёр оила қуриш ва севги унга келажакдаги ишларида ҳалал беришини таъкидлаганди.

Шунингдек, у фақатгина касбини яхши кўришини айтганди. У фақат касбини севишини айтган. Актёрнинг касби сиқилганида, соғинганида, меҳр керак бўлганда ҳам доим ёнида бўлади. Озод Ҳуррамов шу нарса уни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигини таъкидлаганди.

Озод Ҳуррамов ҳозирда кимни севиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган. Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтган.