Янгиликлар

Озод Ҳуррамов қачон уйланиши ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Бу савол обуначилари томонидан бир-неча марта берилган

Озод Ҳуррамов қачон уйланиши ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида қачон уйланиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда обунчилар унга бир-неча марта қачон оила қуриши, севган инсони ҳақида саволлар берган. У саволларга ҳали бери уйланмаслигини айтиб жавоб қайтарган. Актёр оила қуриш ва севги унга келажакдаги ишларида ҳалал беришини таъкидлади.

«Жуда кеч уйланаман. Мен қиладиган ишлар кўп. Ҳозирча севги ва оила қуриш менга ҳалал беради. Ана шу менда йўқ. Айтдимку, севги ва уйланиш менинг ҳаётимга ҳалақит беради. Шунинг учун ҳали бери уйланмайман ҳам, севмайман ҳам», — дейди актёр», — дейди у.