Янгиликлар

«Болам билан сабрим синалди». Азиза Ёқубова 3 кун депрессияга тушиб қолгани ҳақида

Актриса 3 кун ичида озиб кетганини айтди

«Болам билан сабрим синалди». Азиза Ёқубова 3 кун депрессияга тушиб қолгани ҳақида

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида 3 кун депрессияга тушиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Азиза Ёқубова собиқ эри билан бўлган муаммолар сабаб 3 кун ухламаган ва овқат емаган. Шу сабабли анча вазн йўқотган. Актриса 3 сутка мобайнида фарзандларига вақт ажрата олмаганини таъкидлади.

«Боланинг ғами ёмон экан. Болам билан сабрим синалди. 3 кун овқат емадим. Ухламадим. Ўғлимни кўтара олмадим. Қизимга қарай олмадим. 3 кун кучли депрессия ўтказдим. Болаларимнинг кўзига қарай олмадим. Аллоҳ ажрини берсин. Оғирликни қаранг. 3 кун ичида тушиб кетган. Мана сизларга маслаҳат. 3 сутка ухламасдан, овқат юрмасдан юрсангиз зўр озасиз», — дейди у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова собиқ эрининг қилмишларини ошкор қилганди. Актрисага собиқ эрининг ҳозирги хотини ёзган. Шундан кейин Азиза Ёқубова у қизни суриштирган. Шу қизни танийдиганлар актрисага алоқага чиққан ва қиз ҳақида гапириб берган. Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ турмуш ўртоғи фарзандини тан олмаслигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ эри Шавкат Ориповнинг севгилиси билан ўртасида бўлиб ўтган можаро ҳақида гапириб берганди.