Янгиликлар

Блогер Шоҳруз уни рад қилган Азиза Ёқубовани ҳайратга солди — видео

Аввалроқ у актрисага машина совға қилганди

Блогер Шоҳруз уни рад қилган Азиза Ёқубовани ҳайратга солди — видео

Инстаблогер Шоҳруз Рўзибоев унга турмушга чиқишни истамаган Азиза Ёқубовани ҳайратга солди.

Актриса саҳифасида жонли эфир қилаётган вақтда ташқаридан «Беном» гуруҳининг «Ёнингдаман» қўшиғи эшитилган. У жонли эфирни тўхтатмаган. Ташқарига чиққанида Шоҳрух атиргул барглари ёрдамида ясалган юракча ичида гул ва айиқча билан қарши олган. Актриса бундан ҳайратга тушганини таъкидлаган.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган. Бироқ актриса икки марта уни қайтариб берган, лекин у яна уйига юбораверган. Азизанинг сўзларига кўра, у рад жавобини билдирган. Шундан сўнг блогер ранжиб, Тошкентдан кетган.

«Мен бир ожизаман. Ҳаётида кўп алданган онаман. Агар насиб қилган бўлса, севгингиз пок бўлса вақти келиб бирлашамиз. Лекин қалбим ярасининг оғриқлари мени ҳамон қийнаяпти. Билиб туриб ўзимни жарликка ташолмайман, узур», — дейди Азиза Ёқубова.