Интервью

Баҳора Арслонованинг туғилажак фарзанди қизми ёки ўғил?

Актриса мазкур саволга жавоб берди

Баҳора Арслонованинг туғилажак фарзанди қизми ёки ўғил?

Актриса Баҳора Арслонова «Daryo»га берган интервьюсида ҳомиласи ўғил эканини маълум қилди.

Баҳора Арслоновага шифокорлар фарзанди ўғил эканини айтган. У ҳомиладор бўлишига қарамай, уйда ўтирса юраги сиқилиб кетади. Шу сабабли актриса кино ва сериалларда тушаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, инсонлар билан суҳбат қурмаса, ишламаса ўлиб қоладиган инсонлар сирасига киради.

«Мен уйда ўтирсам юрагим сиқилиб қолади. Қизимда ҳам шундай эдим, ҳозир ўғлимда ҳам шундайман. Шифокорлар ўғил деди. Ҳамма нарсадан сиқилишни бошлайман. Ўзимни ўзим ейман. Эрим мен учун кинотеатр қилиб берган. Мен ишламаса, одамлар билан суҳбат қурмаса, ўлиб қоладиган қизман. Кимдандир яхши янгиликлар эшитишим керак», — дейди у.

Аввалроқ Баҳора Арслонова сериал ва кинолардаги ишқий саҳналарга эрининг муносабати қандай эканини айтганди. У эрининг ишончидан чиқмаганини, ундай саҳналарда эса ҳеч нимани ҳис қилмаслигини таъкидлаганди. Шунингдек, актриса эри Шерали Бобоқулов билан ажрашмаганини у билан доим бирга эканини маълум қилганди.