Янгиликлар

Азиза Ёқубованинг ҳамкасби унга турмуш қуриш таклифини берди — фото

«Қўшиқларингизга гап йўқ«, — дейди актриса

Азиза Ёқубованинг ҳамкасби унга турмуш қуриш таклифини берди — фото

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида ҳамкасби унга турмуш қуриш таклифини берганини маълум қилди.

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда актрисанинг кузатувчиларидан бири унга турмуш қуриш таклифини берган. Телебошловчи унинг шоу-бизнес вакили эканини айтган ва санъат аҳлидан уйланмасликни маслаҳат берган.

«Кўпдан бери шу таклифни ёзасиз. Ижодингизга омад. Менинг турмуш қуриш ниятим йўқ. Сизга бахт тилайман. Ўзингиз шоу-бизнесдасиз. Шунинг учун шоу-бизнесдан уйланманг. Қўшиқларингизга гап йўқ», — деб ёзади Азиза Ёқубова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида бошқа бир эркак билан севишганлар образида тушган видеосини эълон қилганди. Азиза видео остига «Тақдирингга ёзилган инсонни учратганингда бошқалар билан тақдиринг нега бўлмаганини англаб етасан», дея изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатувига чақирилганда, Санжар Маткаримовнинг ажрашгани 1 ой бўлган. Актриса уларнинг ажралишига алоқаси йўқлигини ва ундай аёлларга ўхшамаслигини таъкидлади. Шунингдек, бошловчи ҳозирда ҳейтерларни топиш қийинмаслигини, қонунда чора борлигини таъкидлаб ўтганди.

Шунингдек, актриса иккинчи турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашганини маълум қилганди. Бироқ, телебошловчи бунинг сабабини айтмаган.